Kishore Kumar Hits

Yulduz Usmonova - Boriga bozor lyrics

Artist: Yulduz Usmonova

album: Men Seni Sevaman


Биз ой билан доғ талашмадик,
Биз бахт билан боғ талашмадик,
Бургут билан тоғ талашмадик,
Борига бозор
Ҳофиз биз-да, шаробимиз бор,
Бўлса тўртта китобимиз бор,
Вале дилда имонимиз бор,
Борига бозор
Бу дунёнинг ками тўлмаган,
Олтин олма, дуо ол деган,
Отам кетиб, қайтиб келмаган,
Борига бозор
Дил тўлади, кўзим тўлганда,
Наво бўлар, сўзим тўлганда,
Нима бўлар, ўзим тўлганда,
Борига бозор
Бор-бор, борига бор
Бор-бор, борига бозор
Дунё ўзи бунча тор
Бу дунё ўзи борига бозор
Юришибди ойни олганлар,
Тулпор тойиб, тойни олганлар,
Дили қуриб сойни олганлар,
Борига бозор
Шоир биз-да, шаробимиз бор,
Бўлса тўртта китобимиз бор,
Вале дилда имонимиз бор,
Борига бозор
Бу дунёнинг ками тўлмаган,
Олтин олма, дуо ол деган,
Отам кетиб, қайтиб келмаган,
Борига бозор

Поcмотреть все песни артиста

Other albums by the artist

Similar artists